Хитой ва Россия ботулизм таҳдиди туфайли Янги Зенландия сут маҳсулотлари импортини тўхтатди

Янги Зенландия ҳукуматининг билдиришича, Россия ва Хитой ботулизм таҳдиди туфайли Янги Зенгандияда ишлаб чиқарилган сут маҳсулотлари импортини тўхтатди.

Бундай қарор шанба куни Fonterra ширкатининг етти мамлакатга сотилган 1000 тоннага яқин сут маҳсулотлари ва спорт ичимликларида заҳарли бактерия бўлиши мумкинили ҳақидаги баёноти ортидан қабул қилинди.

Fonterra сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича Янги Зенландия ва Австралиядаги йирик ширкатлардан биридир.

Ўтказилган тестлар мазкур ширкат сут маҳсулотларида ботулизм ҳасталигини келтириб чиқувчи бактериялар мавжудлигини кўрсатган.

Янги Зенландия расмийларига кўра, Хитой ҳукумати Fonterra ширкатининг барча сут маҳсулотларига тақиқ қўйди.

Россия эса заҳарланган маҳсулотларни импорт қилмаганига қарамасдан Янги Зенландияда ишлаб чиқарилган барча сут маҳсулотлари импортини тўхтатди.