Ҳиросимада атом бомбаси портлаганига 68 йил тўлди

Ҳиросимага ташланган Little Boy атом бомбаси

Бугун Япониянинг Ҳиросима шаҳрида инсоният тарихида биринчи бор атом бомбаси портлатилишидан ҳалок бўлганлар хотирасига мотам маросими ўтмоқда.

68 йил муқаддам, Иккинчи жаҳон уруши чоғида АҚШ учоғи Ҳиросима шаҳрига атом бомбаси ташлаган эди. Портлаш ва унинг оқибатларидан 140 минг нафар атрофида одам ҳалок бўлган.

Ҳиросимада ўтаётган маросимга бир неча минг киши келгани айтилмоқда. Улар орасида портлашдан тирик қолганлар, қурбонлар яқинлар ва ядровий қуролга қарши курашаётган фаоллар бор.

1945 йили Ҳиросимадаги портлашдан уч кун ўтиб Япониянинг яна бир шаҳри, Нагасакига ҳам атом бомбаси ташланган эди.

Япониядаги ядровий энергияга бўлган аксил қарашлар 2011 йилги цунами оқибатида Фукусима ядровий реакторида рўй берган портлашдан сўнг кескин кучайгани кузатилмоқда.