Кашмир чегарасида ҳиндистонлик беш аскар нобуд бўлди

Кашмир чегарасидаги ҳиндистонлик аскар.

Ҳиндистон расмийлари Кашмирнинг чегара ҳудудида Покистон ҳарбийлари беш нафар ҳиндистонлик аскарни отиб ўлдирганини билдирди.

Сешанба куни Жамму ва Кашмир Бош вазири Умар Абдулла воқеа икки давлатни ажратиб турган “Назорат чизиғи”да содир бўлганини таъкидлади.

Ҳиндистон томони воқеани 2003 йилда эришилган ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишувнинг қўпол равишда бузилиши, дея бахолади.

Покистон армияси расмийлари эса чегара ҳудудида бундай воқеа бўлганини инкор қилди.

Бир неча кун олдин Покистон Ҳиндистонга тинчлик музокараларини қайта бошлашни таклиф қилган эди.

Жорий йил январида содир бўлган ҳужумда ҳиндистонлик аскарнинг боши танасидан жудо қилинганидан сўнг Покистон-Ҳиндистон ўртасидаги тинчлик музокаралари тўхтаб қолган эди.