Мусулмонлар Ҳайит байрамини нишонламоқда

Бугун дунёнинг бир қатор давлатларида Рамазон ҳайити нишонланмоқда.

Москвада Ҳайит намозини ўқишга келганлар ибодат жойларига фақат шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан киритилади. Москва мэриясига кўра, хавфсизликни таъминлаш мақсадида мана шундай қарор қабул қилинган.

Жорий йилда москвалик мусулмонлар Ҳайит намозини Москвадаги 6 масжиддан ташқари Соколники, Октябр 60 йиллиги истироҳат боғларидаги махсус ажратилган майдонларда ва “Изумрудний” спорт комплексида ўқий олади.

Ҳайит намози ўқиладиган ҳудудларни Москвада 3 минг полициячи назорат қилади.

Қирғизистон пойтахти Бишкекда эса Ҳайит намози анъанавий тарзда президент саройи олдлидаги бош майдонда ўқилди. Ҳайит намозига юз мингга яқин одам келгани айтилмоқда.

Рамазон Ҳайити муносабати билан Қирғизистонда 8,9 ва 10 август дам олиш куни деб эълон қилинган.

Ўзбекистонда Ҳайит байрами 9 август куни нишонланади.