Михаил Саакашвили: Айирмачи ўлкалар қайтарилса, Грузия НАТОга қўшилиш ниятларидан воз кечади

Грузия Президенти Михаил Саакашвили.

Грузия Президенти Михаил Саакашвили Россия-Грузия урушининг беш йиллиги муносабати билан қилган чиқишида Москва Жанубий Осетия ва Абхазия айирмачи ўлкараларининг Тбилиси назоратига қайтарилишида ёрдам берса, Грузия НАТОга қўшилиш ниятларидан воз кечишга тайёрлигини таъкидлади.

Рустави-2 телеканалига берган интервьюсида Саакашвили бунга оид таклифни 2008 йил февралида Москвада ўтказилган МДҲ норасмий саммитида билдирганини таъкидлади.

Саакашвилининг айтишича, Путинга “НАТОга йўқ дейишга тайёрмиз”, дея айтилган. Бунинг эвазига Россиядан айирмачи ўлкаларни Грузия назоратига қайтарилишида ёрдам бериш сўралган. Шунингдек президент Саакашвилининг айтишича, Тбилиси Россиянинг Абхазиядаги манфаатлари ҳам тан олишга тайёрлигини билдирган.

2008 йилнинг августида рўй берган беш кунлик уруш Россия армияси Жанубий Осетиядан Грузия қўшинларини сиқиб чиқариши ҳамда Москванинг Жанубий Осетия ва Абхазиянинг мустақиллигини тан олиши билан якунланган эди.