Ўзбекистон-Қирғизистон чегерасида фуқароларнинг ўтиши чеклаб қўйилди

Ўзбекистон, ҳар йили 1 сентябрдан бир неча ҳафта аввал мамлакат чегараларини ёпиб қўяди.

Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарасидан фуқароларни ўтказишни чеклаб қўйгани хабар қилинмоқда. Хусусан, қирғиз матбуотига кўра, 11 август куни икки мамлакат фуқаролари “Дўстлик” чегара пунктидан ўтказилмай қўйган.

Қирғизистон расмийлари Ўзбекистонга бунинг сабабларини тушунтириб беришни сўраб, мурожаатнома юборгани айтилмоқда.

Баъзи хабарларга кўра, Ўзбекистон чегара ўтиш пунктини сентябргача ёпиб қўйиши мумкин.

Ўзбекистон, одатда, ҳар йили мамлакат мустақиллиги куни нишонланадиган 1 сентябрдан бир неча ҳафта аввал мамлакат чегараларини ёпиб қўяди.

Ҳозирча, чегара пункти ёпилгунига қадар қўшни мамлакатга ўтган фуқароларгагина ўз мамлакатига қайтишга рухсат берилмоқда.