13 августга ўтар кечаси Ер атмосферасида “юлдуз ёмғири” кузатилади

"Юлдуз ёмғири" Ўзбекистон ҳудудидан мафтункор манзара касб этиши айтилмоқда.

Ер атмосферасида сешанбага ўтар кечаси рўй бериши кутилаётган “юлдуз ёмғири” ҳодисасини дунёнинг ҳамма жойидан туриб кузатиш мумкин. Бироқ олимлар ушбу ҳодиса Марказий Осиё, айниқса, Ўзбекистон ҳудудидан мафтункор манзара касб этишини айтмоқдалар.



Ер атмосферасида “юлдуз ёмғири” ҳодисаси кузатилиши муносабат билан Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Улуғбек номидаги Астрономия институти директори ўринбосари, физика-математика фанлари доктори Собит Илёсов билан айни мавзуда суҳбатлашдик.

Мулоқот бошида ўзбекистонлик олимдан “юлдуз ёмғири” ҳодисаси ҳақида гапириб беришни сўрадик.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

ЎР ФА Астрономия институти директор ўринбосари Собир Илёсов билан суҳбат