ВКонтакте Эдвард Сноуденга иш таклиф қилмоқда

Эдвард Сноуден 1 август куни Россиядан вақтинча бошпана олди.

Қочқинда юрган АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги ва Марказий разведка бошқармасининг собиқ ходими Эдвард Сноуден Россиянинг етакчи онлайн ижтимоий тармоғидан ишга таклиф олди.

ВКонтакте ижтимоий тармоғи матбуот вакили Георгий Лобушкин бу ҳақда якшанба куни маълум қилди. Лобушкиннинг ВКонтакте ходимларига собиқ МРБ ходими Сноуден ширкат вебсаҳифасидаги ёзишмалар хавфсизлиги билан боғлиқ лавозимга таклиф этилганини маълум қилди. ВКонтакте жамоаси билан ўткзилган мажлис видеоси Интернетда эълон қилинди.

Бундан аввал ҳам, маркази Санкт Петербург шаҳрида жойлашган ВКонтакте ижтимоий тармоғи асосчиси Павел Дуров Сноуденни ишга таклиф қилгани хабар қилинган эди.

Қўшма Штатлар мамлакат махфий хизматининг жаҳон бўйлаб кузатув дастурига оид махфий маълумотларни ошкор қилган Сноуденни жосусликда айблаб, судга тортиш ниятини билдирган. 1 август куни Россия Суноденга сиёсий бошпана берди. Ундан аввал собиқ разведка ходими у бир ойдан ортиқ вақт мобайнида Москванинг Шереметьево аэропорти транзит зонасида яшади.