Ўзбекистон 1 сентябрда Тожикистон билан чегарани ёпади

Ўзбекистонда Мустақиллик байрами нишонланиши муносабати билан, анъанага мувофиқ, Тожикистон билан ўз чегарасини вақтинча ёпади.

Буни Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати ҳузуридаги Чегара қўшинлари бош бошқармаси матбуот маркази раҳбари Хушнуд Раҳматуллаев маълум қилди.

Раҳматуллаевга таяниб "Азия-Плюс" нашрининг билдиришича, Ўзбекистон томони давлат чегараси 1 сентябрдан 3 сентябргача ёпилиши тўғрисида Тожикистонга ёзма равишда маълум қилган.

Ўзбекистон ҳукумати 1 сентябрда нишонланадиган Мустақиллик байрами муносабати билан ҳар йили қўшни давлатлар билан чегарани ёпади.

Бундай чора хавфсизликни таъминлаш билан изоҳланади.