Украиналик боксёр президентликка ўз номзодини қўймоқчи

Украиналик боксёр Виталий Кличко.

УДАР партияси раҳбари, украиналик боксёр Виталий Кличко 2015 йили ўтказилажак президентлик сайловида иштирок этиш имкониятини кўриб чиқаётганини билдирди.

Якуний қарор қабул қилишдан олдин у жамоатчилик билан маслаҳатлашишни режаламоқда. Бунинг учун Кличко ўз командаси билан кузда Украина бўйлаб сафар қилмоқчи.

Кличкога кўра, президентлик сайловида мухолифатдан ягона номзод иштирок этиши керак. УДАР партияси раҳбари бу масалани жамоатчилик ташкилотлари ҳал қилишлари лозимлигини қайд этди.