Қирғизистонда Бакиевлар самолёти кимошдига қўйилади

Қирғизистоннинг собиқ президент Қурмонбек Бакиев.

Қирғизистон ҳукумати қошидаги Давлат мулкини бошқариш жамғармаси собиқ президент Қурмонбек Бакиев оиласига тегишли ЯК-40 самолётини кимошди савдосига қўйди.

Мазкур самолёт Бакиевларга дохил бошқа мол-мулк билан биргаликда 2010 йили Қирғизистон муваққат ҳукумати декрети билан давлат тасарруфига ўтказилганди.

Самолётнинг бошланғич баҳоси 4 миллион 262 минг 600 сўм ёки тақрибан 88 минг АҚШ доллари этиб белгиланган. 1975 йилда ишлаб чиқарилган бу самолёт шу кунда Бишкекдаги Манас аэропортида сақланаяпти.

Кимошди савдоси роппа-роса бир ойдан кейин, яъни 27 сентябр куни ўтказилиши кутилмоқда.

Қирғизистонда 5 йил мобайнида президентлик лавозимини эгаллаб турган Қурмонбек Бакиев 2010 йил апрелида юз берган ғалаёнлардан кейин мамлакатдан қочишга мажбур бўлганди.

Унга намойишчиларнинг ўққа тутилиши бўйича бир неча айб қўйилган. Ҳозирда Қурмонбек Бакиев Беларус фуқаролигини олган ва Минскда яшамоқда.