Ҳарбийларни ўлдирган Нидал Ҳасан олий жазога ҳукм қилиниди

АҚШ суди 2009 йилда Форт Фуд ҳарбий базасида 13 кишини ўлдирганликда ва 30 кишини яралаганликда айбланаётган майор Нидал Ҳасанни ўлим жазосига ҳукм қилди.

Ҳукмга биноан Ҳасанга ўлимга сабаб бўлувчи инъекция қилинади.

Ҳарбий базада қўлга олиш чоғида яраланганидан кейин ногиронлик аравачасига ўтириб қолган Ҳасан ҳукмни ҳис-ҳаяжонсиз тинглади. Ҳасан ҳарбийларни ўлдирганини тан олган.

Ҳасаннинг айтишича, ўз наздича, ноқонуний урушга юборилишнинг олдини олиш мақсадида ҳарбийларни ўққа тутган. У АҚШни Афғонистон ва Ироқда “мусулмонларга зўравонлик қилганликда” айбламоқда.