Афғонистонда ҳарбий базага ҳужум қилинди

Афғонистон шарқидаги Ғазни шаҳрида Польша ва афғон аскарлари жойлаштирилган ҳарбий базага қилинган ҳужум оқибатида 7 киши ҳалок бўлди ва ўнлаб одам яраланди.

Ҳужум учун масъулиятни толибон гуруҳи ўз зиммасига олди.

Расмий маълумотларга қараганда, олти соат давом этган отишмада ҳалок бўлганларнинг 4 нафари полициячи, 3 нафари тинч аҳоли вакилларидир.

Польшанинг 10 ҳарбийси ва Афғонистон ҳарбийларидан 52 киши ярадор бўлган. Жангарилар орасидаги қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.