Ироқдаги портлашда 11 киши кўз юмди

Ироқда пайшанба куни автомобилга ўрнатилган бомба портлашида камида 11 киши ҳалок бўлди.

Асосан сунний мусулмонлар истиқомат қилувчи Самарра шаҳрида рўй берган портлашда яна 26 киши жароҳат олган.

Бомба шаҳардаги энг катта мева ва сабзовотлар бозорида кечга яқин пайтда портлагани айтилмоқда.

Ҳозирча ҳеч қайси тараф портлаш учун масъулиятни ўз зиммасига олгани йўқ.