Афғонистонда туман ҳокими ўлдирилди

Афғонистон расмийларининг маълум қилишича, Қундуз вилоятида Даши Арчи тумани ҳокими худкуш ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган. Ҳоким Шайх Садриддин Садий жума куни худкуш шахс танасидаги бомбани масжидда портлатиши оқибатида ўлдирилган.

Ҳужум оқибатида яна бир неча одам, ҳокимнинг тан соқчилари ва тинч фуқаролар нобуд бўлган.

Хабарларга кўра, портлаш маҳаллий қабила оқсоқолларидан бирига жаноза ўқилаётган пайтда содир бўлган.

Ҳужум учун ҳеч ким масъулиятни ўз зиммасига олгани йўқ, лекин ҳукумат расмийларига одатда Толибон ҳаракати ҳужум қилади.