Грузиянинг Телави шаҳрида Сталин ҳайкали ўрнатилди

Бир пайтлар СССРни бошқарган Иосиф Сталин ўзгача фикрловчиларни оммавий равишда қатағон қилгани айтилади.

Грузиянинг Телави шаҳрида якшанба куни Иосиф Сталин ҳайкали очилди. Ҳайкал Иккинчи жаҳон уруши чоғида ҳалок бўлган жангчиларга қўйилмиш ёдгорлик обидаси яқинида ўрнатилган.

Мазкур ҳайкал “Сталинист” жамоатчилик ташкилоти ва Грузия фахрийлар уюшмаси ташаббусига кўра очилгани айтилмоқда.

“Сталин халқаро жамияти” раҳбари Григол Ониани сўзларига кўра, ҳайкал йиғилган ионалар ҳисобига барпо этилган, дея хабар қилади Би-Би-Си.

Маҳаллий расмийлар ҳайкал ўзбошимчалик билан ўрнатилганини айтиб, у олиб ташланиши мумкинлигини истисно қилмаяпти.

Шу йилнинг июл ойида Грузия ҳукумати 2008 йили Гори шаҳрида бузиб ташланган Сталин ҳайкалини қайта тиклашга қарор қилганди.