Туркманбошининг янги китоби тақдим этилди

Бердимуҳамедов туркман отлари ҳақида ҳам китоб ёзган.

Ашхабодда Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг янги китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Президентнинг “Туркманистондаги табиий доривор ўсимликлар” китобининг бешинчи томи тақдимоти маросими Соғлиқни сақлаш вазирлигида бўлиб ўтган. Китобда Туркманистонда ўсадиган 150 номдаги доривор ўсимликлар ҳақида маълумот берилган.

Президентликка қадар Соғлиқни сақлаш вазири бўлган Бердимуҳаммедов доривор ўсимликлар, мамлакат тиббиёти тарихи ва туркман отларига бағишланган бир қатор китоблар муаллифи ҳисобланади.