Карачи шаҳрида жиноятчи ва жангариларга қарши йирик операция бошланмоқда

Покистон ҳукумати Карачи шаҳрида жиноятчилар ва жанггариларга қарши кураш амаиёти бошлашни буюрди.

Бу ҳақда чоршанба куни эълон қилинишидан аввал Карачида маҳаллий расмийлар, тадбиркорлар ва бош вазир Навоз Шариф ўртасида икки кун давомида музокаралар ўтказилди.

Покистоннинг энг йирик шаҳри бўлган Карачида кейинги пайтларда исломий жангарилар, жиноятчилар томонидан ҳамда этник ва сиёсий қарама-қаршиликлар боис қотиллик ва одам ўғирлашлар авжига чиққан.

Покистон Инсон ҳуқуқлари масаласи бўйича комиссияси маълумотларига кўра, жорий йилнинг биринчи ярмида Покистонда 1700га яқин одам ўлдирилган.

Покистон Ички ишлар вазири Нисар Али Хон хавфсизлик идоралари турли жиноятлар учун қидирувда бўлган 450дан ортиқ шахс аниқлангани ва яқин кунларда бошланадиган амалиётнинг асосий мақсади уларни ушлаш бўлади, дея маълум қилди.

Ҳукмат қарори эълон қилинган куни Карачида 14 киши, жумладан ҳарбий флот зобити ўлдирилди.