Кобул Толибон етакчиси Покистон қамоғидан қўйиб юборилиши мумкинлигига оид хабарни олқишлади

Кобул расмийлари Покистон Толибон ҳаракатининг собиқ қўмондонини қамоқдан озод қилишга тайёрлик билдирганини олқишлади. Исломобод Афғонистондаги Толибон ҳаракатидаги иккинчи шахс ҳисобланган Мулла Абдул Ғани Биродар Афғонистонда 12 йилдан бери давом этаётган урушга якун ясаш уринишларига ҳисса қўшиш ниятида озод қилbшга тайёрлигини эълон қилди.

Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида Биродарнинг озод қилиниши тинчлик ўрнатиш жараёнига ҳисса қўшади, дейилади. Президент Ҳамид Карзайнинг матбуот котиби Биродар яқин фурсат ичида озодликка чиқарилишига умид билдирди.

Афғонистон ҳукумати кўпдан бери Толибон жангари ҳаракати асосчиларидан бири бўлган Биродарни озод қилишга чақириб келади. Биродар Покистонда қўлга олинган толиб жангариларининг энг нуфузлиси ҳам ҳисобланади.

Сешанба куни Покистон ҳукумати Биродарни озод қилишга тайёрлигини билдирди, лекин унинг қачон қўйиб юборилишини аниқ айтмади.