Сурия кимёвий қуролни тақиқлаш халқаро Конвенциясига қўшилмоқчи

БМТ вакили Фархон Ҳақ.

БМТ Суриядан кимёвий қуролларни тақиқлаш тўғрисидаги халқаро конвенцияга қўшилиш ҳақидаги илтимосномани қабул қилиб олди. Бу ҳақда БМТ вакили Фархон Ҳақ журналистларга маълум қилди.

Бундан аввалроқ Сурия президенти Башар Ассад Дамашқ халқаро ташкилотларга ўз кимёвий қуроллари ҳақида маълумот беришга тайёр эканини билдирган эди.

Ассад, шунингдек, “Россия 24” телеканалига берган суҳбатида 21 августда пойтахт Дамашқ атрофида кимёвий қуролнинг қўлланилиши АҚШ уюштирган фитна бўлганини айтган. Ассад фикрича, бу фитна “террорчилар томонидан амалга оширилган”.

АҚШ ва унинг иттифоқчилари Ассад режимини тинч аҳолига нисбатан кимёвий қурол қўллаганликда айблаб келади. Сурия ҳукумати ва Ассадни қўллаб келаётган Россия бу иддаоларни икнор этмоқда.