Ироқдаги ҳужумларда қарийб 30 киши ҳалок бўлди

Сешанба куни Ироқда содир бўлган портлаш ва ҳужумларда камида 29 киши ҳалок бўлди.

Бу воқеаларнинг энг қонлиси сешанба оқшомида Бағдодда рўй берди.

Полиция вакиллари Бағдод маркази ва шимолий-шарқидаги бозор ва маҳаллаларга ҳужумлар чоғида йигирма чоғли киши нобуд бўлгани, тўқсонга яқин киши тан жароҳати олганини маълум қилдилар.

Бағдод ғарбида жойлашган Фаллужа шаҳрида уч нафар худкуш полиция участкасига ҳужум қилди. Мўсул шаҳрида эса жанггарилар қуролсиз полициячи машинасига даф қилдилар. Ҳар икки ҳужумда ҳалок бўлган ва яраланганлар бор.

Ироқда тобора кучайиб бораётган зўравонлик, 2006 ва 2007 йилларда кузатилганидек, мамлакатни шиддатли мазҳаблараро кураш жарига туртиб юбориши мумкинлиги юзасидан хавотирлар бор.

Шу йилнинг ўзида Ироқда турли ҳужумларда 4 мингдан зиёд киши қурбон бўлган.