Покистондаги зилзила қурбонлари сони 45 нафарга етди

Покистонда сешанба куни содир бўлган кучли зилзила оқибатида нобуд бўлганлар сони 45 нафардан ошиб кетди. Ер силкиниши туфайли ўнлаб одам яралангани, кўплаб уйлар вайрон бўлгани айтилмоқда.

АҚШ Геология хизмати маълумотларига кўра, 7,8 балли зилзила маркази Балужистон вилоятининг жанубий-ғарбида жойлашган Аваран округида – 20 километр чуқурликда бўлган.

Зилзила кучи Ҳиндистон пойтахти Деҳлида ҳам сезилган.