Покистонда зилзила қурбонлари сони 330 кишига етди

Покистоннинг Балужистон вилоятида сешанаба куни содир бўлган зилзила қурбонлари сони қарийиб 330 кишига етди.

Покистон расмийларининг чоршанба куни билдиришича, камида 450 одам жароҳат олган.

Покистон телеканаллари 7,7 балл кучланишда бўлган зилзила оқибатида Араб денгизидаги Гвадар порти яқинида унча катта бўлмаган тоғ ўсиб чиққани тасвирланган фотосуратни намойиш қилди.

АҚШ Геология хизмати маълумотларига қараганда, 7,7 балли зилзила маркази Балужистон вилоятининг жанубий-ғарбида жойлашган Аваран округида – 20 километр чуқурликда бўлган.

Зилзила кучи Ҳиндистон пойтахти Деҳлида ҳам сезилган.