Россия делегацияси Саакашвили нутқи пайтида БМТ анжуманини тарк этди

Саакашвили БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзламоқда.

Россия делегацияси Грузия президенти Михаил Саакашвили БМТ Бош Ассамблеясининг 25 сентябрь кунги мажлисида нутқ сўзлаётган пайтда анжуманни тарк этди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмийсининг ИТАР ТАСС агентлигига билдиришича¸ Россия делегацияси “русофобия ва провославларга қарши мазмунда” нутқ сўзлаган Саакашвилининг фикрларига қўшилмаслигини билдириш мақсади”да залдан чиқиб кетган.

Грузия президенти ўз нутқида Россияни собиқ постсовет республикларида демократик ҳукуматлар пайдо бўлишига йўл қўмасликда айблади. Бундан ташқари, Саакашвили Россия президенти томонидан таклиф қилинган Евроосиё иттифоқи ғоясини кескин танқид қилди.

Саакашвилининг Грузия президенти сифатидаги ваколати 2013 йилнинг октябрида якунланади.