НАТО бош котиби Афғонистон президенти фикрларини кескин рад қилди

НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен.

НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай халқаро қўшинларининг мамлакатдаги ҳозирлиги катта азоб-уқубатларга сабаб бўлгани ва айни пайтда жидий ютуқларга эриша олмагани тўғрисида билдирган фикрларни кескин рад этди.

Пайшанба куни Брюсселда ўтказилган матбуот анжуманида гапирган Расмуссен халқаро қўшинлар Афғонистонга 10 йил аввал ташланганидан бери эришилган ютуқлар “жиддийдир ва буни инкор қилиб бўлмайди”, дея баён қилди.

Шу ҳафта бошроғида Карзай БиБиСига берган интервьюсида НАТО қўшинлари Афғонистонда барқарорликка эриша олмаганини танқид қилди.

Карзай бу фикрларни Қўшма Штатлар 2014 йилда халқаро коалиция Афғонистондан олиб чиқилгач, Америка қўшинларининг бу мамлакатдаги ролига доир келишув устида музокараларни давом эттираётган пайтда билдирди.