CPJ Обама маъмуриятини журналистларга босим кўрсатганликда айбламоқда

CPJ -Журналистларни ҳимоя қилиш халқаро қўмитасининг расмий логотипи.

Журналистларни ҳимоя қилиш халқаро қўмитаси 10 октябр куни эълон қилган ҳисоботида АҚШ президенти Барак Обама маъмуриятининг ҳаракатлари миллий хавфсизлик мавзусини ёритувчи журналистлар фаолиятини “чеклаб қўйгани”ни билдирди.

Washington Post газетасининг собиқ бош муҳаррири Леонард Дауни томонидан тайёрланган ҳисоботда Обама маъмурияти журналистларга керакли маълумотларни олишга тўсқинлик қилаётгани айтилади. Шунингдек, ҳисоботда журналистларнинг телефон суҳбатларини тинглаш, уларнинг электрон ёзишмаларини қўлга киритиш, ахборот манбаларига босим кўрсатиш ҳаракатлари бўлгани қайд этилган.

The New York Times ва Associated Press мухбирлари ўз ахборот манбаларини ҳимоя қилиш мақсадида улар билан бевосита телефон ва электрон почта орқали мулоқот қилишдан тийилишга мажбур бўлаётганларини айтганлар.