Сурияда юқори лавозимли генерал отиб ўлдирилди

Сурия шарқида қуролланган исёнчи гуруҳлар билан отишма чоғида мамлакат миллий ҳарбий разведкасининг юқори лавозимли мансабдори генерал Жамаа отиб ўлдирилди.

Бу ҳақда пайшанба куни Сурия давлат телеканали маълум қилди. Телеканал генерал қачон ҳалок бўлгани тўғрисидаги маълумотни очиқламади.

Жамаа Дайр-аз-Зор вилояти разведка бошқармасига раҳбарлик қилган. Мазкур вилоятда президент Башар Ассадга содиқ кучлар ва қуролланган исёнчилар ўртасидаги жанглар давом этмоқда.