АҚШ ва Покистон раҳбарлари Вашингтонда учрашди

АҚШ президенти Барак Обама АҚШ ва Покистон терроризм муаммосини ҳамкорликда енгиши кераклигини таъкидлади.

Бу ҳақда Обама чоршанба куни Оқ Уйда АҚШга ташриф буюрган Покистон Бош вазири Навоз Шариф билан ўтган учрашувдан сўнг гапирди.

Покистон Бош вазири АҚШ президентидан тангликларга сабаб бўлаётган пилотсиз самолётлар ҳужумларини бас қилишни сўраганини билдирди.

Обама учрашувдан сўнг берган изоҳларида учоқсиз самолётлар ҳақида гапирмади, бироқ Покистон билан алоқалар “мустақиллик ва ҳудудий яхлитликни ҳурмат қилиш принципларига” асосланганини айтиб ўтди.

АҚШ президентига кўра, сўнги 10 йил давомида Покистонда уюштирилган террор ҳужумларида 40 мингдан кўпроқ киши ҳалок бўлган.

Шунингдек, давлат раҳбарлари Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги алоқаларни яхшилаш ҳамда баҳсли Кашмир ҳудуди бўйича конструктив диалог ўрнатишни ҳам муҳокама этишди.