Тошкентда иситиш мавсуми бошланди

Тошкентда об-ҳаво ҳароратининг барқарор пасайиши муносабати билан 31 октябр, пайшанба кунидан бошлаб 2013/2014 йилги иситиш мавсуми бошланди.

Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

"Иссиқлик манбалари, энергия билан таъминловчи, уй-жойлардан фойдаланувчи ташкилотларга туман ҳокимликлари назорати остида иситиш мавсуми сифатли ўтказилиши, барча истеъмолчилар ишончли ва етарли иситилиши ҳамда иссиқ сув билан таъминланишини амалга ошириш вазифаси топширилди", дейилади маълумотда.

Тошкентдаги ижтимоий муассасалар – болалар боғчалари ва тиббиёт муассасаларининг иситилиши 28 октябрдан бошланган эди.

Ўзбекистон пойтахтида ҳаво октябрь ойининг сўнгги ҳафтасида кескин совуқлаши кузатилди.

Узгидромет маълумотига кўра, бугун Тошкентда ҳарорат кундузи 11-13, кечаси 2-4 градус илиқ бўлади.