Женевада Эрон ядровий дастури бўйича навбатдаги музокаралар бошланади

Пайшанба куни Женевада Эрон ядровий дастури бўйича навбатдаги музокаралар ўз ишини бошлайди.

Икки кунлик музокараларда Эрон ва 5+1 гуруҳи, яъни, БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоси - АҚШ, Британия, Россия, Хитои, Франсия - ҳамда Германия вакиллари қатнашади.

Эроннинг ядровий дастури бўйича бош музокарачиси, Ташқи ишлар вазири Жавод Зариф бу галги музокаларда “принwип келишувга эришиш мумкинглиги”ни айтиб ўтди.

6 ноябрь куни France 24 телеканалига интервью берган Зариф Атом энергияси халқаро агентлиги (АЭХА) билан музокаралар ижобий бўлганини урғулади.

Кузатувчиларга кўра, 5+1 гуруҳи Эронга қўйилган санкцияларни юмшатиш эвазига Теҳрон олиб бораётган ядровий дастурга чекловлар киритишга уринмоқда.

Ғарб давлатлари Эронни яширинча ядровий қурол яратишга уринаётганликда айблаб келмоқда.

Расмий Теҳрон ўзининг ядровий дастури тинч мақсадни кўзлаганини таъкидлаб келади.