Фаластинлик ўсмир Исроил аскарини пичоқлаб ўлдирди

Исроил полицияси чоршанба куни Афула шаҳридаги автобусда 16 яшар фаластинлик исроиллик бир аскарни пичоқлаб ўлдирганини маълум қилди.

Полиция матбуот котиби Микки Розенфельд 18 яшар аскар касалхонада жон берганини айтди.

Розенфельдга кўра, Ғарбий Соҳилдаги Женин шаҳридан бўлган фаластинлик автобусда йўловчилар ва хавфсизлик кучлари томонидан қўлга олинган.

Унга кўра, Исроил полицияси воқеани “миллиатчиликка асосланган террор ҳужуми” деб бахолаган.

Армия радиоси хабарига кўра, фаластинлик амакилари Исроил қамоқхонасида сақланаётгани учун аскарга ҳужум қилганини айтган.