Россия Мисрга қурол-аслаҳа сотади

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва мудофаа вазири Сергей Шойгу Мисрнинг ўтиш даври президенти Адли Мансур билан учрашди.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва мудофаа вазири Сергей Шойгулар пайшанба куни Қоҳирада мисрлик ҳамкасблари билан сўзлашувлар ўтказди. Музокараларда Мисрга 2 миллиард доллар ҳажмида қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника етказиб бериш масаласи муҳокама қилингани айтилди.

Бу икки давлат юқори лавозимли расмийларининг пайшанба кунги учрашуви кўп йиллардан бери АҚШ Мисрга бу мамлакатнинг исломчи президенти жорий йил июлида ҳокимиятдан четлатилганидан сўнг ҳарбий анжомлар ва молиявий ёрдам етказиб беришни тўхтатиб қўйганидан сўнг ўтказилди.