Ироқда Ашуро кунида портлашлардан 39 киши нобуд бўлди

Пайшанба куни Ироқ шарқидаги Садия шаҳрида худкуш шахс ўзини портлатгани оқибатида Ашуро кунини нишонлаётган шиалардан 30 киши нобуд бўлди, камида 65 киши яраланди.

Бу воқеа арафасида портлатилган икки бомбадан эса Ашуро ибодатларини адо этаётган шиалардан камида 9 киши нобуд бўлди.

Бомбалар пойтахт Бағдоддан 50 чақирим жанубдаги Хафрия деган жойда, зиёратчилар ибодат қилаётган чодирда портлаган.

Ироқлик ва дунёнинг турли минтақаларидан келган шиаларнинг Ашуро байрами бу йил пайшанбага тўғри келди.

Ашуро– 680 йили Карбало шаҳрида ўлдирилган имом Хусайнни хотирлаш кунидир.
Шиалар ўзларининг Ашуро кунида уларни даҳрий ҳисоблайдиган суннийлар ҳужумига учраб туради.

БМТ ҳисоб-китобларига қараганда, жорий йилда Ироқда 7000 нафардан зиёд киши мазҳаблараро ва бошқа ҳужумлар қурбони бўлди.

Жорий йил октябри 2008 йил апрелидан буён энг қонли ой бўлди – бу ойда 1000 дан зиёд киши қурбон бўлди.