Москва бозорларида “муҳожир ови” давом этмоқда

Сешанба куни Москвадаги “Белая дача” ва “Садовод” бозорларида полициячилар яна муҳожирларни тутиш билан машғул бўлдилар. Бу ҳақда Озодликнинг рус хизмати хабар қилади.

Полициячиларнинг мазкур бозорлардаги амалиёти чоғида 600 дан зиёд киши ушланган. Москвалик тартиб посбонлари рейд чоғида қўлга олинганларнинг бармоқ изларидан намуна олинишини айтганлар.

Муҳожирларга қарши рейдлар ҳақида мулоҳаза билдирган “Фуқаровий кўмак” ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти раҳбари Светлана Ганнушкина миграция муаммосини ҳал қилишга қаратилган бу каби усулларни аксилинсоний ва шармандали, деб атаган. Москвалик ҳуқуқ фаолига кўра, бу ожизларга қарши олиб борилаётган қатағондир.