АҚШ ва Афғонистон хавфсизлик ҳақидаги битим лойиҳаси бўйича келишувга эришди

Вашингтон ва Кобул Лоя Жирға, яъни, Оқсоқоллар кенгаши йиғилиши муҳокамасига тақдим этиладиган хавфсизлик ҳақидаги битим лойиҳаси бўйича келишувга эришди.

АҚШ Бош котиби Жон Керри бу ҳақда чоршанба куни, 3 мингга яқин оқсоқоллар йиғилиши кутилаётган Кобулдаги тадбир бошланишига саноқли соатлар қолганда маълум қилди.

Бош котиб у ва Афғонистон президенти Ҳамид Карзай “иккти томонлама хавфсизлик шартномаси” деб аталаётган битимнинг мазмуни бўйича келишувга эришганини айтди, бироқ тафсилотларини очиқламади.

Мазкур битим 2014 йилда хориж кучлари Афғонистондан олиб чиқилганидан кейин Америка аскарларининг мамлакат ҳудудида қолишига рухсат беришни назарда тутади.

Аввалроқ Ҳамид Карзай битимни мақуллаш шарти сифатида АҚШ ҳукуматидан Афғонистондаги ҳарбий амалиётлари давомида тинч аҳоли орасида юз берган йўқотишлар учун кечирим сўраши кераклигини талаб қилаётгани ҳақида таҳминлар илгари сурилган эди.

Бироқ Жон Керри “кечирим сўраш ҳақидаги талаблар бўлмагани ва улар муҳокама этилмагани”ни билдирди.