ЕИ Марказий Осиё тараққиёти учун 1 млрд евро ажратади

Европа Иттифоқи 2014-2020 йилларда Марказий Осиё мамлакатлари тараққиёти учун тақрибан 1 миллиард евро миқдорида маблағ ажратади. Бу ҳақда Иттифоқнинг тараққиёт бўйича комиссари Андрис Пиебалгс маълум қилди.

Мазкур маблағ Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, таълим соҳасини такомиллаштириш ва минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш, табиий ресурсларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш, демократик институтларни ривожлантириш учун йўналтирилади.

Қозоғистон минтақавий ҳамкорлик йўналиши бўйича ёрдам олиши мумкин.