Ироқда олти киши ҳалок бўлди

Ироқ шимолидаги Мўсул шаҳрида ҳам сўнгги пайтларда ҳужумлар сони кўпайган.

Якшанба куни Ироқда олти нафар одам, шу жумладан, бир маҳаллий тележурналист нобуд бўлди.

Насроний динидаги журналист Аъло Эдвар мамлакат шимолидаги Мўсул шаҳрида отиб кетилган. Ундан ташқари, Мўсулда кеча яна бир аскар ва бир фуқаро нобуд бўлган.

Ниневия вилояти ғарбида эса армия капитани бомба портлашидан ўлган.

Шунингдек, кеча Бағдод жанубида ресторан эгаси, пойтахт шимолида эса бир аскар жангарилар томонидан ўлдирилганини айтилмоқда.

БМТ маълумотларига кўра, ўтган Ироқда содир этилган ҳужумлар оқибатида 1000 га яқин одам ўлдирилган.