БМТ Дамашқни инсонийликка қарши жиноятларда айбламоқда

БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси раҳбари Нави Пиллай.

БМТ Сурия ҳукумати юқори лавозимли амалдорлари, жумладан, президент Башар Ассаднинг ҳарбий жиноятларга алоқадорлигига оид гувоҳликларга эга. БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси раҳбари Нави Пиллай душанба куни ана шундай баёнот билан чиқди.

Унинг айтишича, БМТ экспертлари томонидан олиб борилган текширувлар натижасига кўра Сурия расмийлари мамлакатда инсонийликка қарши содир этилган жиноятлар учун масъул эканига оид далиллар қўлга киритилган.

Ҳуқуқ фаоллари маълумотларига кўра, 2011 йилнинг март ойидан буён Сурияда 126 минг киши ҳалок бўлган.