Нелсон Манделла 95 ёшида вафот этди

Жанубий Африка Республикасининг илк қора танли президенти ва Нобел Тинчлик мукофоти соҳиби Нелсон Мандела пайшанба куни 95 ëшида оламдан ўтди.

Жанубий Африка Республикаси президенти Джейкоб Зума¸ “ мамлакат ўзининг энг буюк ўғлидан жудо бўлди” деб таъкидлади.

Мандела Жанубий Африкадаги ирқчиликка асосланган апартеид тузумини йиқитди ва турли ирқ ва элатлар уйғун яшайдиган демократик давлат қуришга муваффақ бўлди.

1964 йилнинг 12 июнида Нелсон Мандела етти нафар сафдоши билан биргаликда бир умрга қамалган.

У 27 йил қамоқда ўтирди ва қамоқдан туриб Жанубий Африкадаги ирқий камситилиш ва тенгсизликка қарши уюшган ҳаракатга раҳбарлик қила олди.

Мандела озодликка чиққач, ўз миллатининг сиëсий иродаси боис мамлакатнинг илк қора танли президенти бўлган.