2013 йил табиий офатлар фонида
Ҳинд океани узра йиғилган булут қизил чанг билан бирга 9 январ куни Австралия ғарбий соҳилидаги Онсловга яқин жойда.
Кимоно кийган аëллар 14 январ куни Токионинг қор билан қопланган кўчасида юриб кетмоқда. Йил бошида марказий Япония бўйлаб келган бўрон ўзи билан қаттиқ қорни ҳам олиб келди.
Устига совуқдан сақловчи қалин кийим кийиб олган аëл киши 16 январ куни Сибирнинг Якутск шаҳрида минус 46 даража совуқда светофор ëнида турибди.
Аëл киши 1 феврал куни Саудия Арабистонида жойлашган Табук яқинидаги саҳрода қор устида югуриб кетмоқда.
Эркак киши ва ит 27 феврал куни Македониянинг жануби-шарқида жойлашган Моноспитово қишлоғида сув босган қабристондан ўтиб кетмоқда. Уч кун тинимсиз ëққан ëмғир натижасида дала ва қишлоқларни сув босиб¸ қишлоқ хўжалиги ва уйларга катта зарар етказди.
Шаҳар ишчиси 26 март куни Украина пойтахти Киев шаҳрида Михайловский ибодатхонаси ëнидаги қорни тозалаш учун кетмоқда.
Фермер Доналд О'Рейли 26 март куни Шимолий Ирландиянинг Коунтри Антрим ҳудудида қор уюми остидан қўй ва қўзичоқларни қидирмоқда. Шимолий Ирландияда ëққан қаттиқ қор натижасида қор уюмлари 5 метрга етди ва бундан камида 140¸000 уй ва бизнес зарар кўрди.
2 апрел куни Хитойнинг Шенян шаҳрини қалин туман қоплади.
Аëл киши 16 апрел куни Беларуснинг Снядин қишлоғи Припят дарëси яқинидаги сув босган уйида ўтирибди.
Афғонистоннинг Мозори Шариф аҳолиси 24 апрел куни қаттиқ ëмғир натижасида содир бўлган ва бир қанча уйларни вайрон қилиб¸ бир неча одамлар ўлимига сабаб бўлган сув тошқини оқибатларини бартараф этмоқда.
Қуш 14 май куни Ню Жерсида паргелий ëки ëлғон қуëш деб аталадиган атмосфера ҳодисаси пайтида учиб кетмоқда.
Воронкасимон булут 19 май куни Канзасда деярли ерга тегмоқда. Бу Марказий Америка бўйлаб қаттиқ ëмғир¸ торнадо олиб келган бўроннинг бир қисми эди.
Иккита қизча 20 май куни АҚШнинг Оклахома шаҳрида торнадо қолдирган асоратлар орасида. Уч километр катталикдаги торнадо уйларни вайрон қилиб¸ камида 51 кишининг ўлимига сабаб бўлди.
Белградда 30 май куни жала ëғмоқда.
2 июн куни Чехия пойтахти Прагада Влтава дарëси сатҳи кўтарилиши оқибатида Ҳинд маънавий лидери Сри Чинмой ҳайкалининг ярми сув остида қолди.
3 июн куни Афғонистоннинг Ҳилманд провинциясида Британия кучлари жойлашган лагерга қум бўрони яқинлашмоқда.
Мисрлик фермер қурғоқчилик оқибатларидан дарак берувчи еридан бир қисмини кўрсатмоқда.
Ëш бола иссиқ 43 даражага етган Покистоннинг Лаҳор шаҳрида каналда кўприк устидан сакрамоқда.
Болалар 26 июл куни Хитойнинг Чжэцзян провинцияси Ханчжоу шаҳридаги Киаоси метро бекати полида ухлашмоқда. Юзлаб одам 40 даражага етган иссиқдан сақланиш учун метрога киришган¸ кўплаб уйлар эса электр энергиясиз қолган эди.
Трактор 4 август куни Карачида сув остида қолган уйларда яшовчиларни бошқа жойга олиб кетмоқда. Покистон бўйлаб ëққан кучли ëмғир 100дан ортиқ одамнинг ўлимига ва юзлаб уйлар вайрон бўлишига сабаб бўлди.
Эркак киши 1 сентябр куни Хабаровскдаги сув босган Ленин стадионида виндсëрфингда учмоқчи. Август ва сентябр ойларида рўй берган сув тошқини Россиянинг 120 йилдаги энг ëмин сув тошқини бўлди ва тахминан 1 миллиард доллар зарар етказди.
Одамлар 15 сентябр куни Покистоннинг Лаҳор шаҳри Рави дарëси яқинида шамол бўронида юриб кетмоқда.
Тўлқин 28 октябр куни Франция шимолидаги Булон порти тўсиғига урилмоқда. Кучли довул натижасида Британия ва Францияда тақрибан 300¸000 уй электрсиз қолди¸ иккита одам ўлди.
Қутқарувчилар 10 ноябр куни Филиппиннинг Таклобан шаҳрида тайфун вайрон қилган уйлар вайроналари орасида. Тайфун оқибатида 10¸000 одам ўлди¸ 660¸000 филиппинликлар бошқа жойга кўчирилди.