Киевда тунда намойишлар давом этди

Киевдаги Евромайдон намойишчилари тунда ҳам Украинанинг Европа иттифоқи билан ҳамкорлик қилиш қўллаб-қувватланган митингни давом эттирдилар.

Митингчилар ҳуқуқ-тартибот тузилмалари метро орқали келиб намойишни тарқатиб юборишидан хавфсираган ҳолда, “Мустақиллик майдони” метро бекатининг чиқиш ва кириш йўлларини темир бочкалар ва ёғоч панжаралар билан тўсиб қўйдилар.

Душанба куни милиция Киев марказий кўчаларини баррикадалардан тозалашда давом этди. Ҳуқуқ-тартибот тузилмалари мухолифатдаги “Батькившчина” партияси офисини вайрон этгани хабар қилинди.

Партия раҳбари Яценюк мазкур воқеани погром деб атади ва бунинг учун масъулиятни Украина президенти Виктор Янукович зиммасига юклади.