Ироқдаги портлашларда 20 киши ҳалок бўлди

Душанба куни Ироқдаги портлашлар оқибатида 20 киши ҳалок бўлди.

Полициянинг билдиришича, Бағдоддан 60 километр узоқликда бўлган Бухриз шаҳрида содир этилган портлашда 12 киши ўлган ва 24 киши яраланган. Бағдод ва унинг атрофида содир этилган бир нечта портлашда 8 китши ҳалок бўлган.

Маълумотларга қараганда, сўнгги беш йил ичида Ироқдаги зўравонликлар кўрсаткичи энг юқори даражага етган. Мамлакат пойтахти Бағдодда террорчилик ҳаракатлари ва қуролли ҳужумлар деярли ҳар куни юз бермоқда.

БМТ маълумотига қараганда, жорий йилда Ироқдаги зўравонликларда ҳалок бўлганлар сони 8 минг кишидан ошиб кетган.