Ўзбекистон билан Қозиғистон ўртасидаги чегараларни белгилаш ишлари якунланди

Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида икки мамлакат фуқароларининг қийинчиликларга дуч келиши одатий ҳолга айланган.

Ўзбекистон ва Қозоғистон икки мамлакат ўртасидаги чегараларни демаркация қилиш жараёнини якунлади. “Интерфакс-Қозоғистон” агентлигининг Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Асқар Мизахмедовга таяниб хабар қилишича, давлат чегара чизиғи бўйлаб тегишли тўсиқлар ўрнатилган.

Мирзахмедовнгинг Остонада ўтказилган матбуот анжуманида айтишича, чегараларни белгилаб олиш икки мамлакат ўртасидаги савдо алоқаларини такомиллаштириш имконини берган.

Журналистлар саволига жавоб берган қозоқ расмийси Ўзбекистон билан чегарадош аҳоли пунктларида “ҳеч қандай муаммолар йўқ”, дея таъкидлаган.

Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасидаги текширув пунктларида икки мамлакат фуқароларининг турли қийинчиликларга дуч келиши одатий ҳолга айланган. Хусусан, 9 ноябрь куни чегаранинг Ўзбекистон томонида узоқ навбат кутган қозоғистонлик хаста келинчак вафот этгани, 21 ноябр куни эса ўтказиш пунктида вужудга келган тиқилинчда қолган кекса аëлнинг оëғи сингани ҳақида Озодлик хабар қилган эди.

Ўзбекистон-Қозоғистон чегара чизиғининг умумий узунлиги икки минг километрдан ошиқроқни ташкил қилади.