Украина мухолифати ҳукуматнинг ЕИ билан битимни имзолаш ваъдаларини қабул қилмади

Украина ҳукуматининг ЕИ билан битимни имзоламашдан бош тортгани оммавий норозиликларини келтириб чиқарди.

Украина мухолифати етакчиси ҳукуматнинг Европа Иттифоқи билан Ассоциацияга киришиш битимини имзолаш тўғрисидаги ваъдаларини “уйдирма”, дея рад қилди. Батькившчина партияси етакчиси Арсеий Яценюк Украина Бош вазири ўринбосари Серҳий Арбузовнинг битим “яқин орада” имзоланиши тўғрисидаги баёнотига ана шундай муносабат билдирди.

Бу ҳақда пайшанба куни эълон қилган Арбузов ЕИ билан битим қачон имзоланишини аниқлаштирмади.

ЕИ кенгайиш масалалари бўйича комиссари Штефан Фюле иттифоқ Украина Ассоциацияга киришиш битимини имзоласа, Киев ҳукуматига қўшимча ёрдам таклиф қилиш ва Халқаро валюта жамғармасидан кредит олишда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Украина ҳукуматининг ўтган ойда ЕИ билан битимни имзоламашдан бош тортгани евроинтеграция тарафдорларининг оммавий норозиликларини келтириб чиқарди.

Норозилар ҳукумат истеъфоси талаби билан Киев марказида намойишларни давом эттирмоқда.