Астана кирди, Киев 2 ўт орасида, Бишкек бугун рад этди, Тошкент ўйлагани ҳам йўқ

Астана шаҳридаги Евроосиё университети доценти, иқтисодчи олим, асли ўзбекистонлик Сапарбой Жубаев.

“Қозоғистон Божхона Иттифоқига кирганидан сўнг Россиядан Қозоғистонга экспорт хажми ортиб кетди. Нархлар кўтарилиб кетди. Бироқ, умуман олганда, Қозоғистон ютди, деса бўлади”.

Бу фикрни Астана шаҳридаги Евроосиё университети доценти, иқтисодчи олим, асли ўзбекистонлик Сапарбой Жубаев ўзининг OzodNazarида билдирди.

Айни пайтда Қозоғистон мухолифати мамлакат раҳбариятини Россия етакчилигидаги Божхона Иттифоқига киргани учун кескин танқид қилиб келади.
Мухолифат фикрича, Божхона Иттифоқига кириши арафасида ҚозоғистонДАН меҳнат миграцияси йўқ эди. Мамлакат Иттифоққа кирганидан сўнг эса, 600 минг қозоғистонлик меҳнат мигрантига айланган.

“Қозоғистон ва Божхона Иттифоқи” мавзуидаги саволлар билан иқтисодчи олим Сапарбой Жубаевга мурожаат қилишимизга Украинадаги воқеалар сабаб бўлди. Президент Януковичнинг Президент Путин билан кутилаётган учрашуви олдидан Евроинтеграция тарафдорлари бўлган Украина мухолифати Януковични огоҳлантирди.

“Агар Путин билан Божхона Иттифоқига кириш тўғрисида келишув имзоласангиз Киевга қайтмай қўяқолинг”, деди мухолифат Януковичга.

16 декабрь куни Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев ўз мамлакати "Россия босими остида Божхона Иттифоқига қўшила олмаслиги" тўғрисида баёнот берди.

Айни пайтда Тошкент ўзини Жаҳон Савдо ташкилотидан ҳам, Божхона Иттифоқидан ҳам анча узоқда тутиб келмоқда.

Тошкентнинг бу сиёсати тўғри сиёсатми?

Иқтисодчи олимга бу саволни ҳам бердик.