Сербия ЕИга қўшилиш учун музокараларни бошлайди

Сербия Европа Итифоқига қўшилиш учун музокараларни бошлашга руҳсат олди.

Европа Иттифоқининг кенгайиш масалалари бўйича мутасаддиси Штефан Фюле ўзининг Твиттер саҳифасида ЕИ вазирлари Сербиянинг Косово билан муносабатларидаги “ислоҳотлари ва нормаллаштириш ҳаракаларини” юқори баҳолашини билдирди.

Фюлега кўра, Сербия ҳукумати билан музокаралар 21 январдан бошланади.

Бу ҳақдаги қарор сешанба куни Брюсселда ўтган ЕИ ташқи ва Европа ишлари бўйича вазилари йиғинида қабул қилинди.

Жорий йилнинг июл ойида ЕИ давлатлари раҳбарлари Белград Косово билан алоқаларини яхшилаётганини эътироф этишиб, Сербия ҳукумати билан музокараларни 2014 йилнинг январида бошлашни таклиф этишган эди.