АҚШ глобал разведка кузатувини қисқартириши мумкин

АҚШ президенти ҳузуридаги махсус комиссия АҚШ ҳукуматининг кузатув дастурига ўзгартишлар киритишни тавсия қилди. Бу ўзгаришлар сирасидан Миллий хавфсизлик агентлиги АҚШ фуқароларига доир телефон рақамларини сақлашни тўхтатиши ҳамда телефон ва Интернет кузатувлари Хорижий разведка кузатуви масалалари бўйича суд томонидан санкцияланиши лозимлиги тавсия қилинмоқда.

Махсус комиссия шунингдек хориж давлатлари етакчилари ортидан кузатувни чеклашни ҳам тавсия қилмоқда.

Айни пайтда, БМТ Бош ассамблеяси Германия ва Бразилия томонидан ишлаб чиқилган электрон кузатувни чеклашга доир резолюцияни қабул қилди. Мазкур резолюцияда шунингдек бу каби кузатув ва текширувлар инсон ҳуқуқларига путур етказиши мумкинлиги хусусида хавотир билдирилади.

Резолюцияда алоҳида давлатлар номлари келтирилмаган, лекин бу ҳужжат АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигининг собиқ ходими Эдвард Сноуден Америка ҳукуматининг глобал кузатув дастурига доир тафсилотларни ошкор қилиши ортидан БМТ муҳокамасига чиқарилди. Сноуден ошкор қилган махфий маълумотлар халқаро ҳамжамият ғазабига сабаб бўлди.