Тожикистон-Қирғизистон чегарасидаги йўллар икки кундан бери ёпиқ қолмоқда

Тожикистон-Қирғизистон чегарасидан ўтувчи бир нечта йўл икки кундан бери ёпиқ қолмоқда. Чегаранинг ёпиб қўйилишига Қирғизистон фуқросига қарашли мунозарали ҳудудда жойлашган чойхонага ўт қўйиб юборилгани сабаб бўлди.

Қирғизистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Тўқун Мамитов пайшанба куни икки мамлакат расмийлари ўртасидаги музокараларда қатнашиш учун Тожикистонинг Исфара туманига борди.

Чойхонага ўт қўйилиши ҳодисаси сешанба куни рўй берди. Ундан бир кун аввал тожик чегарачилари чегарани бузганликда айбланиб, қўлга олинган икки қирғизистонликни озод қилган эди.

Шу ҳафта бошида Қирғизистон ҳукумати Тожикистонга чегарани демаркация қилиш борасидаги музокараларнинг навбатдаги босқичини 24 декабр куни ўтказишни таклиф қилди.

Қирғизистон ва Тожикистон чегараолди минтақаларида тўқнашувлар тез-тез рўй беради.

Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги Фарғона водийсида 1991 йилда Совет Иттифоқи қулаганидан кейин давлат чегараларининг катта қисми аниқланмаган. Бу ҳудудлардаги аҳол пунктларининг кўпи ўзаро даъволарга сабаб бўлиб келади.