Тожик мухолифатчиси Зайд Саидов 26 йилга қамалди

Тожикистонда 26 йилга қамалган мухолифатчи Зайд Саидовнинг адвокатлари аппеляция аризаси билан юқори инстанция судига мурожаат қилади.

Бу ҳақда 26 декбарда Саидовнинг адвокатлари маълум қилди.

Зайд Саидов бир қатор иқтисодий жиноятларда ва балоғатга етмаган қизларни зўрлаганликда айбланиб қўлга олинган эди. Суд жараёнида ундан бир нечта айбловлар, жумладан, 16 ёшга етмаган қизни зўрлаганлик айблови исботланмагани учун олиб ташланган эди. Бироқ Зайд Саидовнинг ўзи уни мухолиф партия тузгани учун сиёсий буюртма билан қамашаётганини айтган.

26 декабрда Душанбе шаҳар Самоний тумани судида Саидовга нисбатан ҳукм ўқилган эди.