Индонезияда АҚШ элчихонаси ва бошқа иншоотларга ҳужум қилмоқчи бўлган жангарилар ўлдирилди

Индонезия полицияси Янги йил байрами арафасида пойтахт Жакарта яқинида рўй берган отишмада ўлдирилган олти жангари АҚШ элчихонаси, буддовийлар ибодатхоналари ва хорижликлар турадиган меҳмонхоналарга қарши ҳужум қилишни режалаштирганини айтмоқда.

Полиция матбуот вакили Бой Рафли Амарнинг айтишича, тўққиз соат давом этган отишмадан кейин жангарилар биқиниб олган уйдан топилган ҳужжатларда улар нишонга олмоқчи бўлган объектлар рўйхати топилган.

Полиция олти жангари ўтган йили полиция билан отишмадан ўлдирилган Абу Робан етакчилигидаги гуруҳга дохил бўлганини айтмоқда. Бу мазкур гуруҳнинг Ал-Қойдага алоқаси борлигини тахмин қилади.

Индонезияда сўнгги ўн йил ичида исломчи жангарилар томонидан кўплаб ҳужумлар амалга оширилган. Хусусан, 2004 йилда Бали оролидаги портлашларда 202 одам, асосан хорижликлар ўлдирилган эди.